Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа сафарда ўйнайди. Учрашув 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Унинг аниқ бошланиш вақти ва ўтказилиш жойи кейинроқ эълон қилинади.
Мазкур баҳс 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарликнинг бир қисми ҳисобланади. Қитъа чемпионати 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилади.
Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳ босқичи якунларига кўра, жамоа плей-офф йўлланмаси учун курашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.