Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи халқаро “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Мазкур мусобақа анъанавий спорт турлари ҳамда уларнинг рақамли форматларини ўзида мужассам этган халқаро спорт тадбири ҳисобланади.
“Келажак ўйинлари” 29 июлдан 9 августга қадар давом этади. Унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этади.
Тадбир замонавий спорт технологиялари ва рақамли мусобақаларни оммалаштириш, шунингдек, турли мамлакатлар спортчилари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.