Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга янги тайинланган Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Қувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.



Учрашувда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент ҳар бир мамлакат билан инвестиция, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа муҳим соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш устувор вазифалардан бири эканини қайд этди.




© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.