Шавкат Мизиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мизиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан боради

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Президент учинчи халқаро «Келажак ўйинлари» мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Мусобақалар 29 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 50 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам қатнашади. Турнир анъанавий спорт турлари ҳамда уларнинг рақамли форматларини ўзида мужассам этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.