Янги уйдан хонадон сотиб олувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Янги уйдан хонадон сотиб олувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Лойиҳа Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонун лойиҳасининг асосий янгиликларидан бири сифатида эскроу тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда. Мазкур механизм орқали улушдорларнинг маблағларини муҳофаза қилиш ҳамда қурилиш жараёнида молиявий хавфларни камайтириш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, қонун қабул қилиниши кўп квартирали уйлар қурилиши соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, уй-жой бозорида очиқлик ва ишончни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.