Маълум бўлишича, кореялик сайёҳ мамлакатга ташрифи давомида кичик дўконлардан бирида ичимлик харид қилган. Оддий газли сув учун белгиланган нархнинг юқорилиги сайёҳнинг эътиборини тортган. У воқеани тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирган.
Видеолавҳа Жанубий Кореяда кенг муҳокама қилиниб, Ўзбекистонда сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар сифати ва нархлар шаффофлиги масаласини кун тартибига олиб чиқди.
Ҳолатга Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳам муносабат билдирди. Қўмита вакиллари кореялик сайёҳдан юз берган воқеа учун узр сўради. Бундай ҳолатлар мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва меҳмондўстлик имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди.
Вазиятни юмшатиш ва Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик анъаналарини намойиш этиш мақсадида сайёҳга мамлакат бўйлаб бепул танишув сафари таклиф қилинди. Сафар доирасидаги харажатлар, жумладан, авиачипта қиймати ҳам Ўзбекистон томонидан қопланиши билдирилди.
Ҳолат сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар учун нархларни очиқ белгилаш ва хорижий меҳмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.