Индонезиядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Индонезиядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

«Ҳодиса оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик», — дейилади ТИВ хабарида.

Идора марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб кетишни тилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Индонезиядаги элчихонаси вазиятни диққат билан кузатиб, маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқада бўлиб турибди.

15 август куни эрта тонгда Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонларнинг расмий сони ортиб бормоқда. BNPB агентлигининг қайд этишича, бир қанча одамлар турли даражада тан жароҳати олган.

Минтақадаги бинолар зилзила ва ундан кейинги ўнлаб афтершоклар оқибатида шикастланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.