Мусобақада жаҳоннинг энг кучли шахматчилари иштирок этди. Тўққиз тур якунларига кўра, Синдаров 5 очко жамғариб, кучли учликдан жой олди.
Турнирда биринчи ўринни Уэсли Со, иккинчи ўринни эса Рамешбабу Прагнанандха эгаллади. Жавохир Синдаров мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер мусобақадаги иштироки учун 42 500 доллар миқдорида мукофот пули олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.