Шаропов 1984 йил 27 январда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университети, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасссислиги — иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 2002 йилда АТ «Пахта Банк»нинг Бухоро вилояти бошқармаси банк жараёнлари бўлими иқтисодий бўлинмаси мутахассиси сифатида бошлаб, АТБ «Агробанк» Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2014−2020), Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи (2020−2021), Шофиркон тумани ҳокими (2021 2023), АТБ «Агробанк» агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш департаменти директори ўринбосари (2023−2026) лавозимларида фаолият юритган.
Айни пайтга қадар у АТБ «Агробанк» муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.