Бу тайинловлар ҳақида 21 август куни маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

«Уларнинг зиммасига соҳада белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир ходимга етказиш ҳамда натижадорликни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар юклатилди», — дея қайд этди вазирлик.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков йиғилишда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, у янги босқичга кўтарилиши зарурлигини таъкидлади.

«Бизга берилган имконият ва имтиёзлар жуда кўп. Лекин мени бир савол қийнайди: биз бугунги ислоҳотларга қандай жавоб қайтаряпмиз? Қабул қилинаётган ҳужжатларни Тошкент шаҳри ходимлари тўлиқ тушуняптими, ҳис қиляптими ва англаб етяптими? Президентимиз биз учун курашяпти. Биз буни тушуняпмизми?» — деди Озодбек Назарбеков.
Маълумот учун, тайинловга қадар Бекзод Бахромов Тошкент шаҳри маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Шукурулло Исроилов эса «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида бадиий сўз устаси лавозимида фаолият юритаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.