Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилган 3 қирғизистонлик ноқонуний товар олиб ўтгани маълум бўлди

Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилган 3 қирғизистонлик ноқонуний товар олиб ўтгани маълум бўлди

ДХХ ўзбек чегарачилари 3 нафар қирғизистонликка ўқ узгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот бериб, уларнинг чегарадан кўп миқдордаги юкларни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди. Қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати 5 май куни ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Унда таъкидланишича, 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган. Ўзбек чегара нарядларилари уларнинг ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтилаётганлигини кузатган ва ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.

«Чегара наряди томонидан Давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган. Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлганлар. Натижада, 3 нафар шахслар яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган», — дейилади хабарда.

ДХХнинг қўшимча қилишича, ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида, 5 май куни зудлик билан Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакиллари учрашув ўтказди. 6 май куни Фарғона водийси йўналиши бўйича ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

«Газета.uz»да реклама

Ҳозирда ҳар икки томон ҳолат бўйича текширувларни давом эттирмоқда, чегарада вазият барқарор, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 6 май куни Жиноят Кодексининг 223 моддаси («Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш») билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.