Мир-Акбар Раҳманкулов президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Мир-Акбар Раҳманкулов президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Раҳманкулов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мир-Акбар Раҳманкулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Буни назарда тутувчи фармон давлат раҳбари томонидан 6 май куни имзоланди, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.

У бунга қадар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.