ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон ОАВларига таяниб ижтимоий тармоқларда тарқатилган 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар борасида баёнотини эълон қилди.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир», — дея таъкидлади ТИВ.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади, дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.