Ўзбекистонда 16 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

Ўзбекистонда 16 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади


Чоршанба, 16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Тошкентда кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 16–18°, кундузи 30–32° бўлади. Шарқий йўналишдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Кечаси 10–15°, кундузи 27–32°. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи ҳудудларда чангли позёмка кузатилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 13–18°, кундузи 30–35° бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси 13–18°, кундузи 28–33° бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Кечаси 13–18°, кундузи ҳарорат 32–37° гача кўтарилади. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 13–18°, кундузи 26–31° бўлади. Шарқий шамол 5–10 м/с тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат 10–15°, кундузи 22–27° бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.