Томонлар, шунингдек, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш ва икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Баҳрайн маркетинг тадқиқотлари натижалари, туристик статистика ҳамда бозордаги асосий тенденциялар бўйича мунтазам ахборот алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олди.
Бундан ташқари, туризм соҳаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўзаро инфо ва пресс-турлар ташкил этишни давом эттириш режалаштирилмоқда.
Баҳрайн томони «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этишга таклиф қилинди. Ярмарка 25−27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Баҳрайндан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. 2023 йилда мамлакатга туристик мақсадда 192 нафар, 2024 йилда — 291 нафар, 2025 йилда эса — 551 нафар Баҳрайн фуқароси ташриф буюрган. Икки йилда кўрсаткич қарийб уч бараварга ошган. 2025 йилда Баҳрайнга 9 нафар ўзбекистонлик сайёҳ борган.
Ўзбекистон 2025 йил июнь ойидан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.