Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самариддин Қўчқоров Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Лоиқ Қудбиддиновдан устун келиб, мусобақанинг 3-ўрнини эгаллади.