Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалда Японияга қарши баҳсни жуда яхши бошлади. Учрашувнинг 8-дақиқасида Саидхон Ҳамидовнинг узатмасидан кейин Сардорбек Баҳромов ҳисобни очди.
Вакилларимиз мазкур устунликни деярли учрашув охиригача сақлаб турди. Бироқ 88-дақиқада Шунсуке Ишибаши Косуғининг узатмасидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларда ҳам курашни давом эттирди. У ерда ҳам ҳисоб ўзгармади ва финалчи пенальтилар серияси орқали аниқланди.
11 метрлик зарбаларда Япония 9:8 ҳисобида устун келди. Ўзбекистон сафида Азизбек Тўлқинбеков ва Қувончбек Хушвақтов ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Япониядан Браян Нвадике ҳам бир пенальтини голга айлантира олмади.
Шу тариқа, Япония финалга йўл олди. Ўзбекистон U 23 эса Осиё ўйинларининг бронза медали учун Хитойга қарши майдонга тушади.
Осиё ўйинлари. Ярим финал
Ўзбекистон — Япония — 1:1 (пенальтилар — 8:9)
Голлар: Сардорбек Баҳромов, 8 — 1:0; Шунсуке Ишибаши, 88 — 1:1.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.