Президент таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди

Президент таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди


Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва соҳани янада ривожлантириш режалари билан танишди.

Давлат раҳбарига мактабгача таълимдан бошлаб профессионал ва олий таълимга қадар узлуксиз таълимни таъминлашга бағишланган кўргазма тақдим этилди.

Алоҳида павильонларда мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурлари намойиш этилди.

Президент «Янги Ўзбекистон» университетининг ўқув ва илмий инфратузилмаси билан ҳам танишди. Унга «Бўлажак муҳандислар» майдончаси, «Bloomberg» лабораторияси, физика ўқув лабораторияси, муҳандислик фанлари зали ҳамда «Apple Training Center» марказининг имкониятлари намойиш этилди.

Замонавий илмий-тадқиқот майдончаларига алоҳида эътибор қаратилди. Улар орасида «IDROCK» сунъий интеллект кластери, биотехнология ва биоинформатика, материалшунослик, лазер ва нанотехнологиялар лабораториялари, шунингдек, «ADM» машинасозлик лабораторияси бор.

Қайд этилишича, мазкур майдончалар талабаларнинг назарий тайёргарлигини амалий машғулотлар, илмий тадқиқотлар ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш билан уйғунлаштириш имконини беради.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, халқаро таълим дастурларида иштирок этаётган хорижий ҳамкорлар билан мулоқот қилди.

Ташриф якунида Президент мамлакатнинг фаол ва ташаббускор ўқитувчи ҳамда мураббийлари билан хотира учун суратга тушди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.