Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига
тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.