Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик чемпион ва мураббийларга бериладиган мукофотлар маълум

Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик чемпион ва мураббийларга бериладиган мукофотлар маълум

Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Белгиланган тартибга кўра, олтин медаль соҳиби 25 минг АҚШ доллари, кумуш медаль олган спортчи 12,5 минг доллар, бронза медаль учун эса 6 250 доллар миқдорида мукофот пули олади.

Спортчиларни мусобақага тайёрлаган мураббийлар учун ҳам алоҳида рағбатлантириш белгиланган. Чемпион спортчи мураббийига 10 минг доллар, кумуш медаль соҳиби устозига 5 минг доллар, бронза медаль учун эса 2,5 минг доллар берилади.

Ушбу миқдорлар президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–347-сон қарори билан белгиланган.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.