Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаши мумкун

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаши мумкун

Латвия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган бир қатор жиноятлар, жумладан вояга етмаганларга қарши ҳуқуқбузарликлар фонида ўзбекистонликларга виза беришни вақтинча тўхтатиб туриш ташаббуси билан чиқди.

Латвия Ички ишлар вазири Янис Домбраванинг таъкидлашича, ушбу вақтинчалик чеклов ўзбек томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатга келаётган шахсларни текшириш тизимини кучайтириш учун зарурдир.

Ҳозирча ушбу масала Вазирлар Маҳкамаси кун тартибига киритилмаган, чунки коалиция бўйича ҳамкорлар уни муҳокама қилишни қўллаб-қувватламади. Шунга қарамай, Ички ишлар вазирлиги мазкур ташаббус ҳукуматнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилишига умид билдирмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.