Обид Ҳакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Обид Ҳакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Обид Арзиқулович Ҳакимов Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари ва ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бунгача — 2025 йилнинг октябрь ойидан буён — у давлат раҳбарининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси, ундан аввал эса иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимида ишлаган.

Обид Ҳакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди
У янги лавозимда февраль ойидан буён ишлаб келган Илҳом Тоҳирович Сирожевнинг ўрнини эгаллади. Сирожев таълим ва фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Обид Ҳакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди
Президентнинг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича янги маслаҳатчиси Камолиддин Карамиддинович Мардонов бўлди, у илгари Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Аввалроқ президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва фан вазирлигига бирлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.