Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.