Жанубий Корея Японияни енгиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Жанубий Корея Японияни енгиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Осиё ўйинларининг футбол бўйича финал баҳсида Жанубий Корея U — 23 терма жамоаси Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Томонлар танаффусга 0:0 ҳисоби билан йўл олди.

Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол 61-дақиқада урилди. Эом Жи Сун Япония дарвозасини ишғол қилиб, Жанубий Кореяни олдинга олиб чиқди — 1:0.

Қолган дақиқаларда японлар ҳисобни тенглаштиришга уринишди, бироқ кореяликлар минимал устунликни сақлаб қолишди.

Шу тариқа, Жанубий Корея U — 23 Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Япония эса кумуш медаль билан кифояланди.

Осиё ўйинлари. Финал

Жанубий Корея — Япония — 1:0

Гол: Эом Жи Сун, 61 — 1:0.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.