Ўзбекистонда ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар маълум қилинди

Ўзбекистонда ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар маълум қилинди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов таълим соҳасида кутилаётган катта ислоҳотнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Аввалроқ давлат раҳбари фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўрнига ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилиши хабар қилинганди.

Фармонда кўзда тутилган икки вазирликни бирлаштиришнинг асосий ғояси қуйидагилардан иборат:

Таълим ва илм-фан вазирлиги барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиши ва уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлиши, таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитациялаш ва лицензиялаш билан шуғулланиши керак;

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқадиган ўзига хос лаборатория вазифасини бажариши, уларни амалиётга жорий этиши, натижаларини кузатиши ва аниқланган камчиликлар асосида такомиллаштириб бориши керак. Бу ишлар президент белгилаб берган «ўзбек мактаби битирувчисининг портрети»га таянган ҳолда олиб борилади, деди Шерзод Асадов;

Президент администрацияси ва унинг ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида ишчи гуруҳ (унга таниқли тадбиркор Зафар Ҳошимов бошчилиик қилади) янги вазирликнинг тузилмасини ишлаб чиқади, иш жараёнларини қайта кўриб чиқади, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда ислоҳотнинг умумий стратегиясини белгилайди;

Олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятлар яратиш лозим, қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эса эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши керак, деб таъкидлади президент матбуот котиби.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.