Бухородаги «Карвон» бозорида йирик ёнғин юз берди

Бухородаги «Карвон» бозорида йирик ёнғин юз берди


Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида 3 октябрь куни оқшомда йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот тарқатди.

Ҳодиса ҳақидаги хабар қутқарув хизматига соат 21:49 да келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, оловни ўчириш ишларини олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва жабрланганлар йўқ. Оловни тўлиқ бартараф этиш ва ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.