Бокс. Жошуа ва Фьюрининг Кардиффда рингга чиқиши тунги соат 1:00 га белгиланди

Бокс. Жошуа ва Фьюрининг Кардиффда рингга чиқиши тунги соат 1:00 га белгиланди

Собиқ оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (30-4, 27 КО) ва WBC версияси бўйича собиқ чемпион Тайсон Фьюри (36-2-1, 25 КО) ўртасидаги жанг маҳаллий вақт билан тунги соат 1:00 да (Тошкент вақти билан 5:00 да) бошланиши кутилмоқда.

Жанг Кардиффдаги «Принсипалити» аренасида бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, арена тунги соат 03:30 гача очиқ бўлади.

Жангнинг бундай вақтда бошланиши АҚШдаги прайм-таймга мос келади. Турки Ал аш-Шайх ва Дана Уайт дастлаб айнан Америка аудиторияси учун қулай вақтни мўлжаллашган.

Жошуа ва Фьюри ўртасидаги жанг 11 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳсда WBA Super чемпионлик камари ўртага қўйилади. Ушбу камар оғир вазн тоифасида WBC, WBA ва IBF версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Александр Усик ўз камарларидан воз кечганидан сўнг бўш қолган.

Фьюри сўнгги жангида Мариуш Вахни мағлуб этган. 46 ёшли поляк жангнинг саккизинчи раундига чиқишдан бош тортган.

Жошуа эса сўнгги жангида албаниялик боксчи Кристиан Пренгани мағлуб этган. Пренга биринчи раундда Жошуани икки марта нокдаунга учратган, бироқ британиялик боксчи жангни давом эттириб, иккинчи раундда рақибини нокаутга учратган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.