Эркаклар ўртасида 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Илья Сибирцев совриндорлар сафидан жой олди.
Ўзбекистон вакили масофани 7 дақиқа 40,77 сонияда босиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди.
Мазкур йўналишда белгиялик Лукас Хенво 7:37.83 натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, АҚШ вакили Карсон Фостер 7:40.38 натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
800 метр, эркин усул:
1) Лукас Хенво (Бельгия) — 7:37.83
2) Карсон Фостер (АҚШ) — 7:40.38
3) Илья Сибирцев (Ўзбекистон) — 7:40.77
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.