Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Анқарага боради

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Анқарага боради

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29−30 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик» мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Ташкилот доирасида кўп томонлама ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм, экология ва таълим йўналишларида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.