Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби бўлди

Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қайд этилишича, Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.

Азимов бу лавозимда ташкилотнинг Қирғизистон томонидан сайланган амалдаги бош котиби Қубаничбек Омуралиевга ўрнини эгаллади.

Мирвоҳид Азимов 2026 йил 26 майдан бери ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Унгача эса 46 ёшли Азимов 2020 йил кузидан бошлаб Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро ҳуқуқ мутахассислиги бўйича бакалавриат ва магистратура дастурларини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, шундан 4 йил Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. Бундан ташқари, у Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқий бошқармасини ҳам бошқарган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.