Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.

24 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда ИТСВ матбуот хизмати хабар берди.

Битим ХХР ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн юань (37,5 млн доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Бугунги кунгача мамлакатлар ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.