5та OТМ ректори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди

5та OТМ ректори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди


Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида 6 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Эркинджон Турдимов раислигида ўтказилган йиғилишда 5 нафар олий таълим муассасаси ректори эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Очиқ манбаларда келтирилган маълумотларга кўра:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ректори Илҳомжон Тўхтасинов;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Баҳодир Холиқов лавозимидан олингани айтилмоқда.

Қолган уч нафар ректорнинг шахси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. ЎзДЖТУ ректорининг истеъфоси шов-шувга сабаб бўлган «Хавфсиз талаба» мобил иловаси атрофидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Мазкур маълумот ҳозиргача масъул ташкилотларнинг расмий манбалари томонидан тасдиқланмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.