Ҳужжатга кўра, волонтёрлар иштирокида ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ташкил этилади. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади. Шу билан бирга, кўнгиллиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши лозим.
Фармоннинг асосий мақсадларидан бири аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ўзаро ёрдам ва ижтимоий масъулият туйғусини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ёрдамга муҳтож инсонларга беғараз кўмак кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.
Бундан ташқари, ҳар йили 5 декабрь — Халқаро волонтёрлар куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади. «Яхшилик сари бир қадам» шиори остида кўнгиллилар ҳаракатини умуммиллий ҳаракатга айлантириш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Осиё волонтёрлар форуми ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.