Тергов маълумотларига кўра, Маккензи ўз эргашувчиларини «Исо билан учрашиш» баҳонаси билан ўзини очликдан ўлишга мажбур қилган. Судья Диана Каведзанинг таъкидлашича, секта аъзоларининг 183 нафари очликдан вафот этган, 8 нафари эса бевосита ўлдирилган.
Маккензининг ёрдамчиси, пастор Смарт Мвакалама ҳам ушбу жиноятларда айбдор деб топилиб, 160 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шакахола ўрмонидаги оммавий қабрлардан топилган жасадлар умумий сони 400 кишидан ошиши мумкин. Секта етакчисига нисбатан терроризм, қийноқлар ва одам ўлдириш бўйича бошқа суд жараёнлари ҳам давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.