Жавоҳир Синдоров 53 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти

Жавоҳир Синдоров 53 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров классик шахматда кетма-кет 53 та партияда мағлубиятга учрамади.

Ушбу серия 2025 йил сентябридан 2026 йил майигача, қарийб саккиз ой давом этди.

Синдоровнинг мағлубиятсиз серияси қуйидаги мусобақаларни қамраб олди:


  • FIDE Grand Swiss 2025 — 8 та партия;

  • Chess Bundesliga — 2 та партия;

  • FIDE Жаҳон кубоги 2025 — 14 та партия (чемпион);

  • Tata Steel Chess 2026 — 14 та партия (2-ўрин);

  • FIDE Номзодлар турнири 2026 — 14 та партия (6 ғалаба, 8 дуранг);

  • Super Chess Classic Romania — 1 та партия.

Синдоров Номзодлар турнирида муддатидан бир тур олдин ғолибликни таъминлади.

Энди ўзбекистонлик шахматчини янада муҳим синов кутмоқда. У жаҳон чемпионлиги учун амалдаги чемпион Гукешга қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.