Тошкентда иситиш мавсуми бошланди: иссиқлик бўлмаса, қаерга мурожаат қилиш керак?
9 ноябрдан бошлаб пойтахтда кўп қаватли уйларга иссиқлик босқичма-босқич етказиб берилмоқда. Агар хонадонда батареялар совуқ бўлса ёки иситишда узилишлар кузатилса, туман диспетчерлик хизматларига мурожаат қилиш мумкин.
Диспетчерлик хизматлари телефон рақамлари:
- Олмазор тумани — +998 78 129-01-55
- Миробод тумани — +998 71 291-80-96
- Мирзо Улуғбек тумани — +998 71 267-12-26
- Сергели ва Янгиҳаёт туманлари — +998 71 258-09-95
- Учтепа тумани — +998 71 275-05-73
- Чилонзор тумани — +998 71 278-40-12
- Шайхонтоҳур тумани — +998 71 249-45-99
- Юнусобод тумани — +998 55 588-42-43
- Яккасарой тумани — +998 71 254-87-26
- Яшнобод ва Бектемир туманлари — +998 78 129-01-58
- Водник мавзеси — +998 78 129-01-73
Агар уй иситиш тизимига уланган бўлса-да, батареялар исимаса, бошқарув ташкилотига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Veolia колл-маркази: 1347 ёки +998 71 200-00-56.
Мурожаат вақтида манзил, хонадон рақами ва муаммо хусусиятини кўрсатиш лозим.