12 нафар блогер реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортилди

12 нафар блогер реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортилди


Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 110 нафар блогер рўйхатини шакллантириб, уларнинг саҳифаларидаги рекламаларни кунлик тартибда мониторинг қилмоқда.

Ўтказилган текширувлар давомида 12 нафар блогер томонидан қонунчилик талабларига зид рекламалар жойлаштирилгани аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Қўмита томонидан, шунингдек, таниқли хонандалар, актёрлар ва спортчиларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидаги рекламалар ҳам қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан мунтазам кузатиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.