Санам Назарова Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Санам Назарова Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик қиличбоз Санам Назарова Баҳрайнда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди.

5–8 ноябрь кунлари Манама шаҳрида ташкил этилган мусобақада шпага йўналиши бўйича 23 та мамлакатдан 121 нафар спортчи қатнашди.

Назарова медал сари йўлда Хитой, Гонконг ва Миср вакилларини мағлуб этди. Бироқ ярим финалда гонконглик бошқа рақибига имкониятни бой берди.

Шу тариқа, ҳамюртимиз Жаҳон кубоги босқичини учинчи ўринда якунлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.