Хорижий фуқароларнинг таксида ишлашига тақиқ Мордовия, Чувашия, Татарстан, Удмуртия, Свердловск, Оренбург, Ульяновск вилоятлари ҳамда Яҳудий автоном вилоятида жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Чекловлар Россияда меҳнат патенти асосида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Тегишли лойиҳа Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тайёрланган. Ҳужжат иқтисодиётнинг айрим тармоқларида хорижий ишчилар улушининг рухсат этилган миқдорини ўзгартиришни назарда тутади.
Октябрь ойи охирида ташаббус Россия Уч томонлама комиссияси томонидан маъқулланган. Энди ҳужжатга мамлакат бош вазири Михаил Мишустин имзо қўйиши керак.
Ҳозирча янги чекловлар расман тасдиқланмаган. Уларнинг якуний шартлари тегишли қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.