Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси бош консулхона этиб қайта ташкил этилади

Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси бош консулхона этиб қайта ташкил этилади

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 декабрдан Мозори-Шариф шаҳридаги Ўзбекистон консулхонаси Бош консулхона сифатида қайта ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни қўллаб-қувватлаш, ўзаро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда консуллик хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Фармон савдо ҳажмини ошириш, транспорт-логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Вазирлик маълумотига кўра, консуллик муассасаси мақомининг оширилиши консуллик фаолиятини кучайтириш, Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси ҳам бош консулхона мақомига эга экани қўшимча қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.