Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Алишер Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тайинловга қадар у «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг «Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси» филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Ангрен шаҳрининг олдинги ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни касалликдан сўнг вафот этган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.