Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини кўриб туриб уни тўхтатиш чорасини кўрмаган.
Аниқланишича, мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан «videoJarima» дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.