Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Тор доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сув-энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари биродар халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилди.

«Газета.uz»да реклама

Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларда ютуқларга эришилди. Олий даражадаги музокаларда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам алмашинувлар йўлга қўйилган.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.

Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.