Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикадаги Меҳрибонлик уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилувчи иқтидорли болалар сенаторлар билан учрашиб, Сенат фаолияти билан танишди, деб хабар берди юқори палата матбуот хизмати.

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди
Болаларга қонунлар қабул қилиш жараёнлари, уларнинг ижроси устидан парламент назоратини ташкил этиш ҳақида сўзлаб берилди. Ўғил-қизлар ўз навбатида ўқиш, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари, келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

«Фарзандларимизнинг орзу-истакларини тинглаб, келажакда албатта етук мутахассислар, юртига садоқатли инсонлар бўлиб етишишларига ишонч билдирамиз, Ватанига муносиб ўғил-қизлар бўлиб улғайишади деб ишонч билан айта оламиз!», — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.