“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
Тадбирлар доирасида заводда ишчи-ходимларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга бағишланган кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Мазкур ўқув машғулоти объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракатини бошқариш бўйича ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўқув машғулотини ўтказишдан мақсад “Uzbekistan GTL” заводи раҳбар ходимлари ва Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини ошириш ва воқеа жойда қидирув қутқарув ишлари, аҳолини эвакуация қилиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.
Дастлаб фавқулодда ҳолат билан боғлиқ ҳудудда содир бўлган вазиятда тегишли хизматларга хабар бериш бўйича диспетчерлик хизматининг ҳаракатлари текширилди. “Йиғин” хабари орқали барча шахсий таркибларнинг сафланиши назоратдан ўтказилди.
Шундан сўнг объектни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича қўриқлаш бўлинмалари, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалга оширилди.
Ўқув машқи машғулотларида барча қўйилган топшириқлар устида ишланиб, савиялар оширилди.
Зарарланиш ўчоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришни ташкил этиш, ўчоқда разведка олиб бориш, газланган ҳудудда жабрланганларни қидириш, уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатишва авария-тиклаш ишларини олиб борилди.
Ўтказилган кўргазмали махсус тактик ўқув машқининг якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ҳавфсизлик кенгашининг Ўта мухим ва тоифаланган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича Республика Идоралараро комиссияси томонидан “Uzbekistan GTL” МЧЖ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга “Тайёр” деб баҳоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.