400 млн сўмдан кўм маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштиришган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, “N.n.”, “M.s.”, “B.s.”, “S.k.” ва “I.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари моддий жавобгар шахслари ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 413,9 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.