«Ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф». Акмал Саидов давлат ва жамият бир-бирини тийиб туриши ҳақида

«Ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф». Акмал Саидов давлат ва жамият бир-бирини тийиб туриши ҳақида

Конституцияда давлат ва жамият ўзаро бир-бирини тийиб туришини янада мустаҳкамлаш таклифи билдирилди. Сенатор Наримон Умаров буни «фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» деб атаган бўлса, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов «ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф» дея таъкидлади.

10 июнь куни Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис онлайн тарзда намойиш этилди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Конституциявий комиссия аъзоси Наримон Умаров аҳолидан келиб тушаётан таклифларга тўхталиб ўтди.

«Конституцияда давлат ва жамият муносабатларида ўзаро бир бирини тийиб туриш механизмларини янада мустаҳкамлаш. Бу орқали нимага эришамиз? Ўйлаймизки, фуқаролик жамиятини ҳақиқатдан шакллантиришда бу муҳим омил бўлиб хизмат қилади», — деди сенатор.

«Газета.uz»да реклама

Комиссия раиси Акмал Саидов мазкур таклиф бўйича ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

«Бизда ўзаро тийиб туриш турли ҳокимиятлар — қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти [ўртасида амалга оширилади]. Биз олдин инсон ва давлат ўзаро мажбуриятларга эга деб айтардик. Бу ерда эса давлат ва жамиятни ўртасида ўзаро тийиб туриш масаласи [кўтарилаяпти]. Мана шу муҳокамаларда олдин ҳеч хаёлимизга келмаган таклифлар келаяпти», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, мазкур таклиф президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган таклиф: «давлат — жамият — инсон» тамойилини «инсон — жамият — давлат» деб ўзгартиришни янада мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари, комиссия аъзолари ўрта таълимни мажбурий этиб белгилаш, таълим ва тиббиё соҳаларида хусусий секторни ривожлантиришга оид нормалар киритишга қаратилган таклифларни муҳокама қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.