Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев берилаётган электр энергиясини режали ўчириш қандай ташкил қилинганини тушунтириб берди.
“Бу ерда таъкидлаш жоизки, режали ўчиришлар энергия тизимида ишлаб чиқарилаётган энергиянинг етмаган ҳолатларида амалга оширилади. Лекин бундан ташқари авариявий ўчиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бундай ҳолатларда аварияни туридан келиб чиққан ҳолда уни бартараф этишга бир мунча кўпроқ вақт кетиши мумкин”, - дейди Шерзод Ходжаев.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда электромонтёрлар 24 соат ишлаш режимига ўткизилган. Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш учун 500 дан ортиқ махсус бригадалар шакллантирилган.
“Агарда электр таъминотидаги узилиш 2 соатдан ортиб кетса, ҳудудий электр тармоқларининг 1154 қисқа рақамига мурожаат қилган ҳолда мавжуд муаммо ҳақида айтиб мақсадга мувофиқ”, - дейди Энергетика вазири ўринбосари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.