Ёшлар ўртасида 55 кг вазн тоифасининг «B» гуруҳида Лайлохон Полвонназарова силтаб кўтариш машқида 70 кг тошни бўйсундириб, кумуш медалга сазовор бўлди. Даст кўтариш машқида эса у 91 кг оғирликни забт этиб, 3-ўринни ҳамда иккикураш натижасига кўра умумий 161 кг натижа билан катта бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасида, фақат ёшлар ўртасида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Озода Хожиевага эса бироз омад етишмади.
Шу тариқа, учинчи кунги беллашувларда вакиламиз илк медалларни қўлга киритди.
Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун соат 18:30да спортчимиз Диёрбек Рўзметов 61 кг вазнда А гуруҳида ўз иштирокини бошлайди.
Маълумот учун, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 25 июлга қадар давом этади.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.