Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида кучли 20 таликдан жой олди

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида кучли 20 таликдан жой олди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.

Ўзбекистон 2022 йил июль ойи рейтингига кўра 19-ўринни эгаллади.

Рейтингда АҚШ, Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Германия, Испания, Польша, Англия каби мамлакатлар ҳам юқори ўринларни қайд этган. Шунга қарамай, Ўзбекистон дунё шахматида ўз ўрнига ва натижасига эга бўлган Грузия, Сербия, Эрон, Италия, Болгария, Руминия, Куба, Туркия ва Аргентина каби давлатларидан юқори ўринда бормоқда.

1 АҚШ 2731
2 Россия 2710
3 Хитой 2698
4 Ҳиндистон 2679
5 Украина 2669
6 Озарбойжон 2654
7 Франция 2648
8 Германия 2639
9 Арманистон 2637
10 Испания 2634
11 Польша 2629
12 Венгрия 2626
13 Нидерландия 2626
14 Норвегия 2599
15 Исроил 2596
16 Англия 2587
17 Чехия 2584
18 Хорватия 2576
19 Ўзбекистон 2567
20 Аргентина 2561
21 Греция 2556
22 Грузия 2555
23 Сербия 2555

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.